Алвидо, "қора бозор"! Президент янги фармони билан 5 сентябрдан валютани банкдан эркин сотиб оламиз!!

 
2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177-сонли фармон имзоланди.
 
Фармонга кўра 2017 йил 5 сентябрдан эътиборан:
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари-резидентлари тижорат банкларининг конверсия бўлимларида хорижий валютани ўрнатилган тартибга кўра, халқаро тўлов карталарига ўтказиб бериш йўли билан эркин сотиш ва харид қилишлари ва хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.
Алвидо “қора бозор”, алвидо “валютчиклар”!!!.....
 
Фармон тўла матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий интернет саҳифасида эълон қилинди.

Биз Twitterда