Алишер Азамхўжаев Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси этиб тайинланди

 
Photo: Алишер Азамхўжаевнинг Фейсбукдаги шахсий саҳифасидан
 
Туркияда фаолият олиб бораётган хорижлик элчилар орасида ўзига хос “рекордсмен”, 12 йилдан бери Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаб келган Улфат Қодиров ўрнига Анқарага янги Ўзбекистон элчиси тайинланди.
25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Сенати Алишер Азамхўжаевни Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида тасдиқлади.
1957 йил 10 апрелда туғилган Алишер Азамхўжаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи вазифасида 2017 йил 23 июлдан бери ишлаб келаётганди.

Биз Twitterда