Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

2017 йилнинг 30 апрел куни Ашхобод шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида ишидаги иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қабул қилди.
Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти ва бутун туркман халқига йўллаган илиқ салом ва самимий эҳтиром сўзларини етказди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга 2017 йил 6 7-март кунлари амалга оширган давлат ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувлар руҳида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, шу куни Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашув ўтказди.
 
 
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон муносабатларининг долзарб масалалари, ўз ишини бошлаётган «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши кун тартиби, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Биз Twitterда