Виждонли бўл, Лондон! Аввал босиб олган ҳудудларингни қайтар!

Article
Виждонли бўл, Лондон! Аввал босиб олган ҳудудларингни қайтар. Айнан шундай сўзлар билан Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин британиялик ҳамкасби Мэттью Райкрофтга жавоб берди. БМТ хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида Бирлашган Қиролликнинг ташкилотдаги вакили Мэттью Райкрофт Украинада юзага келаётган муаммода Россияни айблаб, ҳаммаси русларнинг Қримни босиб олишларидан бошлангани таъкидлади.
 "Ҳаммаси Украинада давлат тўнтаришидан бошланганини яна эслатишни истайман. Буюк Британия вакилининг фикрларига нисбатан шуни айта оламанки: Мальвин оролларини қайтаринг, Гибралтарни қайтаринг, ўзингиз томонингиздан Кипрдаги босиб олинган ҳудудингизни қайтаринг, Ҳинд океанидаги улкан ҳарбий базага айлантирганингиз Чагос архипелагини қайтаринг. Шунда сизнинг виждонингиз тоза бўлиб, бундай масалаларни муҳокама этишга кира оласиз", - деди Чуркин.

Биз Twitterда