Ўзбекистон делегацияси Қувайтда муҳим шартномаларни имзолайди

Article
2017 йилнинг 7-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Қувайт давлатида бўлади.
Ташриф дастуридан Бош вазир шайх Жобир ал Муборак ал Ҳамад ас Сабоҳ, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабоҳ ал Холид ал Ҳамад ас Сабоҳ, Миллий мажлис Раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал Ғаним билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Қувайт бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади.
Ташриф давомида инвестиция, таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
 

Биз Twitterда