Улфат Қодиров Туркиядаги 123 та хорижлик элчидан энг тажрибалиси!

Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улфат Қодиров Анқарада фаолият олиб бораётган 123 давлатнинг элчилари орасида энг тажрибалиси экани маълум бўлди.  Унинг Туркияда элчи сифатида иш бошлаганига 12 йил бўлди! Бу ҳақда Туркияда иш олиб бораётган 2350 та хорижлик дипломатнинг фаолиятини ўрганиб чиққан Анадолу ахборот агентлиги маълумот берди.
Туркияда узоқ даврдан бери элчи бўлиб ишлаб келаётганлар учлигида Улфат Қодировдан кейин 2008 йилдан бери ишлаб келаётган Баҳрайн элчиси ва 2009 йилдан бери Анқарада ўз давлатини тамсил этиб келаётган Уммон элчиси бор.
 
 

Биз Twitterда