Туркия маданият ва туризм вазири Наби Авжи: Биз Ўзбекистон билан туризм соҳасидаги ўз тажрибамизни ўртоқлашмоқчимиз!

 
Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Медиа Форум (International Media Forum 2017) доирасида қатор юқори мартабали раҳбарларининг Форумда иштирок этаётган халқаро журналистлар билан суҳбати бўлиб ўтди.
Форум ишида иштирок этаётган vodiymedia.uz ахборот портали раҳбари Дилмурод Жумабоев Туркия маданият ва туризм вазири Наби Авжи билан суҳбатлашди.
 - Чоршанба куни Туркия Бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш ҳамда Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи билан биргаликда Ўзбекистон ташрифимиз бошланади. Мен ҳам Маданият ва туризм вазири сифатида Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини ўз кўзим билан кўриб, ўзаро ҳамкорлик борасида фикрлашишни режалаштирмоқдаман, - деди Наби Авжи. – Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Туркияникидан кам эмас, ва бу соҳадаги бугунги Ўзбекистондаги ҳолат Туркиянинг ўттиз йил аввалги туризмни ривожлантириш дастурини йўлга қўйган даврни эслатади. Шунинг учун биз Ўзбекистон билан туризм соҳасидаги ўз тажрибамизни ўртоқлаштириш ниятидамиз. Керак бўлса, ўз хато ва йўл қўйган камчиликларимизни ҳам кўрсатган ҳолда, ки Ўзбекистон туризмни ривожлантиришни биздан ҳам тезроқ амалга оширсин.
Ташрифимиз доирасида бюрократик расмиятчиликни эмас, амалий мулоқотни амалга ошириш асосий мақсадимиздир, - деб фикрини якунлади Туркия маданият ва туризм вазири.

Биз Twitterда