Самарқанд, Гулистон ва Бухорода янги сенаторлар сайланди

Article
4 февраль куни Самарқанд ва Гулистон, кеча эса Бухоро  шаҳрида давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлислар бўлиб ўтди. Бу ҳақда марказий сайлов комиссия ахборот хизмати хабар берди.
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловлар натижаларига кўра ҳар уччала ҳудуднинг халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари -  Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевлар Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайландилар.
Қўшма мажлисларда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Биз Twitterда