Пхеньян матбуоти: Жанубий Кореяга америкапараст сиёсатнинг бадали оғир бўлади

Article
Жанубий Корея ҳукумати учун “америкапараст сиёсатнинг  бадали оғир бўлади, бу уларга жуда қимматга тушади”, дейилади Шимолий Кореянинг марказий нашри "Нодон синмун"да эълон қилинган хабарда. Нашр ўтаётган ҳафтада АҚШ мудофаа вазири Жеймс  Мэттиснинг Сеулга ташрифи ва Корея республикаси президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Хван Гё Ан билан икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамлаш борасидаги музокараларини шундай изоҳлади.
Газетанинг фикрича, Жанубий Кореянинг КХДРга қарши қаратилган америкапараст сиёсати “Сеулнинг ўз миллатдошлари билан қарама-қаршиликни ташқи кучлар ёрдамида кучайтиришга интилаётганидан далолатдир”
Таъкидланишича, АҚШ ва унинг Жанубий Кореядаги қўғирчоқлари ҳар қанча уринмасинлар, турли жазо чоралари қўлламасинлар, ўз кучига ишонаётган КХДРнинг барқарор тараққиётига таъсир ўтказа олмайдилар.
Сеулга ташрифи чоғида АҚШ мудофаа вазири КХДР томонидан ядровий ракеталар хавфи ўсиб турган пайтда Вашингтон Жанубий Кореяни ҳимоя қилишда давом этишини маълум қилди. 

Биз Twitterда