Шу кунгача Наманган вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Окибжон Инамов вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 августдаги 592-сонли қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Инамов Окибжон Одилжонович 1984 йил 3 июлда Учқўрғон туманида туғилган. Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган. Меҳнат фааолиятини вилоят Статистика бошқармасида бошлаган. 2006 йилдан 2016 йилга қадар вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасида фаолият олиб борган, 2014-2016 йилларда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Окибжон Инамов 2017-2018 йилларда вилоят ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири, сўнгра вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.