Назарбоевнинг халққа мурожаати: Қозоғистон тараққиётнинг ўзбек йўлини танлади!

Article
Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йил 30 январь куни Қозоғистон халқига мурожаат қилди.
Мурожаатда Қозоғистоннинг бугунги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий аҳволининг таҳлили ҳамда мамлакат олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз боради. Эътиборлиси, давлат ва жамият тараққиёти учун Қозоғистон ўз олдига қўйган асосий масалаларнинг кўпи аллақачон Ўзбекистонда жорий этилгани, ўз ижобий ечимини топганлигидир. Демак, Қозоғистон Ўзбекистоннинг амалиётидан фойдаланган ҳолда ривожланиш йўлидан боришни маъқул топган кўринади.
Нурсултон Назарбоев томонидан қўйилган мамлакат олдидаги асосий режаларнинг баъзилари қуйидагилар:
  • кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ЯИМдаги улушини энг камида 50%га чиқариш
  • оилавий тадбиркорликни оммалаштириш
  • инглиз тилини ялпи ўргатишни жорий этиш
  • касб-ҳунар билим юртларини ташкил этиш орқали барча ёшларни касбга йўналтириш
  • аҳоли учун арзон турар-жойлар қуриш
  • қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини қўллаб-қувватлаш
  • иқтисодий жиноятларга молиявий жазо турини қўллаш
  • маънавият тарғиботини ошириш
  • диний экстремизм ва терроризмга қарши курашни ташкил этиш, жойларда бу масала юзасидан жамоатчилик билан бирга тадбирлар ўтказишни кўпайтириш

Биз Twitterда