Мирзиёев Канада бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Article
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Канада бош вазири Жастин Трюдога Квебек шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайти маълумот беради.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Биз Twitterда