Халқаро қизил хоч қўмитасининг минтақавий ваколатхонаси янги раҳбари Жан-Жером Касабянка юртимизга келди

Article
2017 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро қизил хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси янги раҳбари Жан-Жером Касабянкани қабул қилди.
Касабянка Вазирга ХҚХҚ Президенти Петер Маурер имзолаган тайинлов тўғрисидаги мактубни топширди.
Суҳбат давомида 2017 йилда 25 йил тўладиган Ўзбекистон ва ХҚХҚ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув чоғида ўзаро келишилган лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Биз Twitterда