Абдулазиз Камилов америкалик ҳамкасби Тиллерсонни табриклади

Article
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Рекс Тиллерсонни Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби лавозимига киришиши муносабати билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Табрик мактубида Рекс Тиллерсоннинг янги лавозимдаги фаолияти тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни барқарор ривожлантириш ва чуқурлаштиришда ҳар томонлама кўмак беришига ишонч билдирилган.
«Ўзбекистон келгусида ҳам Америка Қўшма Штатлари билан ҳамфикрлилик, ўзаро ҳурмат ва фойда, бир-бирининг манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва гуманитар соҳалардаги мустаҳкамланиб бораётган шерикчиликни ҳар томонлама рағбатлантириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари юзасидан конструктив мулоқотни тўлақонли қўллаб-қувватлашга қатъий аҳд қилган», — дея таъкидланади мактубда.

Биз Twitterда