Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

2017 йилнинг 14-17 февраль кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари учрашув давомида Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси ва ШҲТ низомий органларининг бошқа тадбирларига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишди.
2017 йилга мўлжалланган ШҲТнинг Асосий тадбирлар режаси тасдиқланди.
Миллий координаторлар ташкилот фаолияти кун тартибининг жорий масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
МКК мажлисида ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов иштирок этди.

Биз Twitterда