Мирзиёев апрель ойи бошида Россияга давлат ташрифини амалга оширади

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев апрел ойи бошида Россия Федерациясига давлат ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилишида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, комиссия ҳамраиси Рустам Азимов маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
"Таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистон президентининг Россияга илк ташрифи бўлади. Ишонамизки, у стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга олиб чиқади", - таъкидлади Азимов.
Комиссия Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликларига тааллуқли вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда Россия Федерациясига ташриф чоғида имзоланадиган ҳужжатлар рўйхатини ўзаро тасдиқлаб олиш учун  15 мартга қадар мухлат берди.  

Биз Twitterда