Ишдан кетди дегани, урилди дегани эмас!

Article
Раҳбарнинг бошқарув салоҳияти, соҳадаги тажрибасидан ҳукумат фойдаланиши зарур. Собиқ губернатор (ҳоким) энди йўл транспорт соҳаси назорати учун жавоб беради.
Россия бош вазири Дмитрий Медведов айнан шундай хулосага келди. У Пермь ўлкасининг собиқ губернатори Виктор Басаргинни транспорт соҳаси назорати бўйича федерал агентлик раҳбари этиб тайинлади. “Сизнинг мамлакат миқёсида иш тажрибангиз, ҳудудларни яхши билишингизни ҳисобга олган ҳолда “Ространснадзор”га раҳбар этиб тайинлашга қарор қилдим”, - деди Медведов Басаргин билан учрашув чоғида.
Ўз навбатида Басаргин Медведевга билдирилган ишончи ва қўллагани учун раҳмат айтди ва уни оқлаш учун интилишга ваъда берди.
2015 йилнинг октябрида ушбу агентликнинг собиқ раҳбари Евгений Дитрих Россия транспорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганидан бери, тизим раҳбари ўрни бўш турганди.
Басаргин эса 6 февралда ўз аризасига биноан Пермь губернатори лавозимидан озод этилганди. Бу ўлкани беш йил давомида бошқарган Басаргин бунга қадар 208-2012 йилларда Россия ҳудудларни ривожлантириш вазири сифатида самарали фаолият кўрсатган. 

Биз Twitterда