Ўзбекистон – Футзалда жаҳон чемпиони!

 
Ўзбекистон U-18 ўсмирлар терма жамоаси Заиф эшитувчилар ўртасида ўтказилган биринчи жаҳон чемпионатида зафар қучди!
26 ноябрь – 3 декабрь кунлари Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси финалда Швецияни 4-2 ҳисобида енгган ҳолда, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Дастлабки босқичда B гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси, Швецияни 5-3, Индонезияни 17-1, Қувайтни 9-3 ҳисобида мағлуб этди ва 9 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
Ярим финалда Россияни 3-2 ҳисобида енгган терма жамоамиз йигитлари, финалда такроран Швецияга қарши майдонга чиқишди. Ўйин бошида 0-1, 1-2 ҳисобларида орқада борган терма жамоамиз, кейинчалик ирода кўрсатиб ўйин тизгинини ўз қўлига олди ва якунда 4-2 ҳисобида устун келди.
Йигитларимизни ва ишқибозларни юксак ғалаба билан қутлаймиз!

Биз Twitterда