Ўзбек футболидаги ислоҳотлар шамоли Миржалол Қосимовни "Бунёдкор"га қайтарди

 
Ўзбек футболидаги ислоҳотлар шамоли Миржалол Қосимовни “Бунёдкор”га қайтарди, дея бир неча футболга ихтисослаштирилган нашрлар хабар чоп этишди. Илоҳим Миржалол Қосимовни қайтгани рост бўлсин! Маълумотларга кўра, ўзбек футболи афсонаси ҳисобланган Қосимов “қалдирғочлар”ни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни қабул қилиб олади.
 
 
Бунда ҳам ажойиб рамзий маъно бор. Қадрлаш куни сўнгги пайтларда футбол раҳбарияти томонидан унчали қадрига етилмаётган ўзбек футболи ғурури қадр топмоқда. Биз Миржалолга ишонамиз, у “Бунёдкор”да ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам давомчиларидан яхши олиб борганини баралла айта оламиз. Умуман олганда Миржалол Қўшоқовичда фикр бор эди, ўз сўзи бор эди. Жамоада ўзи истаган ва футболчилар орзусидаги муҳитни ярата оларди.
Сўнгги пайтларда ўзбек футболида ислоҳотлар шамоли эсиб қолди. Буни натижасижа миллий терма жамоа тизимида маълум ўзгаришлар юз бермоқда. “Пахтакор” клуби ўзгаришларга юз тутди. “Бунёдкор” раҳбариятида кескин алмашинувлар рўй берди. Буларнинг бари футболимиз ривожига хизмат қилишига ишонамиз. Яна ўзгаришларни кутиб қоламиз!

Биз Twitterда