Велошоссе бўйича Россия терма жамоаси етакчиси Ольга Забелинская, энди мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок этади

 
Велошоссе бўйича Россия терма жамоаси етакчиси Лондон-2012 Олимпиадасининг икки бронза ва Рио-2016 Олимпиадасининг кумуш медаль соҳибаси, шунингдек трекда жаҳон чемпиони Ольга Забелинская, спорт фуқаролигини ўзгартириб, Ўзбекистон номидан мусобақаларда иштирок этишини маълум қилди.
Нима сабабдан бундай қарорга келганини айтишни истамаган Забелинская, Халқаро Велосипедчилар иттифоқига бундай ўзгариш учун талаб этиладиган керакли мурожаатни юбориб улгургани маълум бўлди.
90-йилларнинг бошидан то 2000-йилларгача дунё велошоссе спортида “Тошкент Терминатори” деб ном олган, халқаро професссионал турнирларнинг доимий ғолиби Джамолидин Абдужапаровдан кейин велоспортнинг бу тури бўйича Ўзбекистон катта ютуқлардан узоқроқ қолиб келаётганди. Ольга Забелинская билан яна велоспорт йўлакчаларида Ўзбекистон байроғи ҳилпирашга бошлашини умид қилиб қоламиз.

Биз Twitterда