Уткин: Роналду - киборг, Месси эса қийшиқоёқ

Article

Машҳур футбол телешарҳловчиси Василий Уткин икки футбол юлдузлари Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

«Роналду – такрорланмас, идрокли футболчи. Унинг фаолиятини ҳақиқий жисмонан спортчиларникига ўҳшатиш мумкин. У – киборг. Португалиялик футбол даҳоси ўзининг тезлиги ва кучи билан бошқалардан ажралиб туради.

У ўзини бошқара олади асосийси Криштиану ортиқча вазндан қутулди, ўзининг мушакларига бор кучини бера олди. Роналду ўзини юқори даражага олиб чиқиш учун жуда ҳам кўп меҳнат қилди.

Месси ҳақида гапирадиган бўлсам, у қийшиқоёқли пакана. Яратганнинг ўзи аргентиналикга ажойиб иқтидорни тақдим этган. Буни тан олиш лозим.


Биз Twitterда