Рус юлдузлари Ўзбекистонда хоккейни ривожлантиришади. Уларга президент уй совға қилди  

Президент Шавкат Мирзиёвнинг топшириғига асосан рус хоккейи юлдузлари - Валерий Каменский, Александр Якушев, Виталий Прохоров ва  Алексей Жамновларга Тошкент марказидан уй берилди. Улар узоқ муддатли дастур асосида юртимизда хоккейни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшадилар.
 
 
2019 йилнинг мартида Тошкентда 12,5 минг ўриндиқли замонавий суз саройи қурилганди ва хоккейни ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинганди.
"Бугун биз давлатимиз раҳбарининг топшириқларига биноан дунёга машҳур хоккей юлдузлари уй бердик. Улар юртимизга келиб, ўз тажрибалари ва маҳоратларини ёш хоккейчиларимизга ўргатадилар", – деди сертификат топшириш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими муовини Шароф Рахманов.
"Биз доим Тошкентга келишда бахтиёрмиз. Хоккейни ривожланаётганини кўриб турибмиз. Бу борада узоқ муддатли дастур мавжуд. Биз ўз ёрдамимизни бераётганимизда хурсандмиз", – деди маросимда сўз олган Каменский.

Биз Twitterда