Пауло Дибала "Реал" билан келишди!

Article

Аргентиналик футбол иқтидори, “Ювентус” жамоаси тўпурар ҳужумчиси Пауло Дибала ёзда “Реал” жамоаси сафига бориб қўшилиши оғзаки келишувга эришгани тўғрисида эълон қилди. Бу ҳақда sport.fr хабар тарқатди.

Футболчи мадридликлар сафига бориб қўшилиш учун “Ювентус” билан шартномасини узайтиришдан воз кечмоқда. Бир неча ҳафта олдин нима бўлганда ҳам туринликлар сафида қолишини таъкидлаган Дибаланинг қарори ўзгаришига шартнома суммаси таъсир қилган кўринади. Чунки “Ювентус” унга таклиф қилаётган шартларда у бир йилда 6 миллион евро олиши кўзда тутилган, футболчи эса 7,5 миллиондан камига рози эмас.


Биз Twitterда