Қозоғистонлик енгилмас боксчи Головкин Жейкобсга қарши жангда 4та камарни муваффақият билан ҳимоя қилди

72,6 кг. гача бўлган ўрта вазн тоифасида жангларда иштирок этувчи қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин америкалик Дэниел Жейкобсни мағлубиятга учратди ҳамда WBA (Super), WBC, IBO ва IBF версиялари бўйича чемпионлик камарларини ўзида сақлаб қолди.
 
 
Шанба оқшомида Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтган 12 раундлик жанг якунига кўра ҳакамлар бир овоздан Головкинни ғолиб деб топишди - 115:112, 115:112, 114:113.
Головкин 2008 йилдан буён илк марта очколар эвазига зафар қучди. Бунгача у рақибларини фақат нокаут билан енгиб келаётганди.   Шундай қилиб, Головкин 17-марта WBA, 15-марта IBO, учинчи бор IBF, иккинчи марта WBC камарларини муваффaқият ила ҳимоя қилди.  
 
34 ёшли Головкин 37-жангидаги  37-ғалабага эришиб,  зафарли юришини давом эттирмоқда.

Биз Twitterда