Осиё кубоги-2019: қўшниларимиз БАА йўлида ким билан ўйнашади?

Article
2019 йили Бирлашган араб амирликларининг Абу-Даби, Дубай, Шаржа ва Ал-Айн шаҳарларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё кубоги мусобақаларининг охирги босқичи қурьа ташлаш маросими эртага, 23 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади.
Бу сафарги Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионати-2018 саралаш мусобақалари қўшиб юборилганлиги сабабли, Осиё кубоги-2019 қатнашувчиларни аниқлаш жараёни ҳам аввалгилардан фарқ қилмоқда.
Саралашнинг иккинчи босқичида Жаҳон чемапионати йўлида иштирокини давом этадиган 12 жамоа ажратиб олинди. Улар орасида, хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Россия-2018 йўлида курашни давом эттирмоқда. Бу жамоалар Осиё кубоги-2019нинг 12 та йўлланмасини ҳам эгаллашди.
Илк бор 24 жамоа иштирокида ўтказиладиган қитъа мусобақаларининг қолган 12 жамоасини аниқлаш учун 24 та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақага киришишади. Улар орасида қўшниларимиз – сўнгги пайтларда анча ўсишга эришган Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам бор.
Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар БАА йўлланмаси соҳиби бўлишади.
Осиё футбол конфедерацияси бу 24 жамоани ФИФА рейтингидаги ўрнига кўра 4 та саватчага ажратди. Айни саватчадаги жамоалар бир бирлари билан ўйнашмайди.
 
Қуръа олдидан саватчалар кўриниши қуйидагича:
(жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ўрни ҳам келтирилган)
 
1-саватча:
107. Иордания
118. Уммон
122. Филиппин
123. Баҳрайн
124. Қирғизистон
125. КХДР
 
2-саватча:
129. Ҳиндистон
131. Фаластин
132. Тожикистон
136. Вьетнам
140. Гонконг
143. Туркманистон
 
3-саватча:
145. Мальдив ороллари
148. Ливан
149. Яман
151. Афғонистон
157. Хитой Тайбэйи
159. Мьянма
 
4-саватча:
161. Малайзия
165. Сингапур
172. Камбожа
175. Непал
176. Бутан
184. Макао

Биз Twitterда