Осиё Кубоги-2019: Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистоннинг йўли осон бўлди

Article
Бугун, 23 январь куни 2019 йили Бирлашган араб амирликларининг Абу-Даби, Дубай, Шаржа ва Ал-Айн шаҳарларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё кубоги мусобақаларининг охирги босқичи қурьа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти хабар қилади.
Илк бор 24 жамоа иштирокида ўтказиладиган қитъа мусобақаларининг қолган 12 жамоасини аниқлаш учун 24 та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақага киришишади. Улар орасида қўшниларимиз – сўнгги пайтларда анча ўсишга эришган Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам бор.
Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар БАА йўлланмаси соҳиби бўлишади.
Осиё футбол конфедерацияси бу 24 жамоани ФИФА рейтингидаги ўрнига кўра 4 та саватчага ажратди. Айни саватчадаги жамоалар бир бирлари билан ўйнашмаслиги белгилаб олинди.
Қуръа натижаларини ҳар уччала қўшнимиз учун ҳам омадли деса бўлади. 2019 йилги мусобақаларда Марказий Осиёнинг тўрт жамоаси иштирок этишини кутиб қоламиз.
 
Қуръа якуний натижаси қуйидагича:
 
А гуруҳи
Қирғизистон
Ҳиндистон
Мьянма
Макао
 
B гуруҳи
КХДР
Гонконг
Ливан
Малайзия
 
C гуруҳи
Иордания
Вьетнам
Афғонистон
Камбожа

 
D гуруҳи
Уммон
Фаластин
Мальдив ороллари
Бутан

 
E гуруҳи
Баҳрайн
Туркманистон
Хитой Тайбэйи
Сингапур

 
F гуруҳи
Филиппин
Тожикистон
Яман
Непал
 
Ўйинлар жадвали ва санаси қуйидагича:
1-тур: 28 март: 1 v 4 & 3 v 2
2-тур: 13 июнь: 4 v 3 & 2 v 1
3-тур: 5 сентябрь: 4 v 2 & 1 v 3
4-тур: 10 октябрь: 2 v 4 & 3 v 1
5-тур: 14 ноябрь: 4 v 1 & 2 v 3
6-тур: 2018 йил 27 март: 1 v 2 & 3 v 4

Биз Twitterда