Осиё ўйинлари футзал мусобақаси гуруҳ босқичидаги Ўзбекистон рақиблари маълум бўлди

 
17-27 сентябрь кунлари Туркманистонда Ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари маълум бўлди. Бу ҳақда Atavatan-turkmenistan хабар берди.
Гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросимида иштирокчилар тўртта гуруҳга бўлинди. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик футзалчилар B гуруҳида Хитой, Афғонистон, БАА ва Малдив ороллари билан куч синашадиган бўлишди.
 
Қолган гуруҳлар қуйидагича:
А гуруҳи – Туркманистон, Вьетнам, Хитой Тайпейи, Гонгконг, Соломон ороллари;
А гуруҳи – Таиланд, Япония, Ливан, Индонезия;
А гуруҳи – Эрон, Қирғизистон, Иордания, Таити.
 

Биз Twitterда