Олимпиада машъаласини ёқиш маросими мухлисларсиз ўтказилади

12 март куни Грецияда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун машъала ёқиш маросими бўлиб ўтади. Коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида ушбу тадбир мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди. Греция Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, тадбир Халқаро Олимпия қўмитаси ва Токио-2020 ташкилий қўмитаси вакилларидан иборат 100 кишилик меҳмон билан ўтказилиши режалаштирган.
 
 
Машъала эстафетасини одатга кўра грециялик таниқли атлетлардан бири бошлаб беради. Бунда қадимги Олимпия ўйинлари ўтказилган стадионда аланга олган машъала юнон спортчиси қўлидан мезбон томонга тақдим қилинади. Бу гал ўқ отиш спорти бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони ва совриндори грециялик Анна Коракаки мазкур вазифани бажариб берадиган бўлди. Таъкидлаш жоиз, машъаланинг аёл спортчи томонидан ёқилиши биринчи марта кузатилади.
 
 
Шунингдек, ушбу тадбир билан боғлиқ барча жараёнлар ҳам мухлислар иштирокисиз ўтади. Маълумотларга кўра, айни пайтда Грецияда 73 нафар инсонда коронавирус билан касалланганлик ҳолати аниқланган.

Биз Twitterда