Одил Аҳмедов Хитойда: Адашган бизми ёки Одил?

Article

Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитойнинг "Шанхай СИПГ" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "Краснодар" клуби сайти хабар берди. Футболчининг трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил этгани билдирилмоқда.

Икки кун аввал Одил Аҳмедовнинг "Зенит"га ўтиши ҳақида материал берган эдик. Бу таҳлилий материалимизда Одил учун фаолиятини нима учун Хитойда эмас, Россияда давом эттириш маъқулроқ экани ҳақида сўз юритгандик. Мулоҳазаларимизда адашган кўринамиз. Лекин, Одил танловда адашмаган бўлишини тилаб қоламиз. Чунки бизнинг адашишимиз ўқувчимиз эътирозига сабаб бўлади холос. Одил агар адашган бўлса, Ўзбекистон термаси 2018 йилги Жаҳон чемпионатига бориши мураккаблашади. Чунки, бугунги кунда айнан Аҳмедов терма жамоамизнинг мотори ҳисобланади. Унинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши ва юқори спорт формасида туриши жамоамизга Россия-2018 йўлида сув ва ҳаводек зарур.

Хитойда Одил футбол оламида машҳур футболчилар - Оскар ва Халк билан бирга тўп суриши унинг ўйини янада очилишига олиб келади деб умиз қиламиз. Машҳур ҳикматни бироз ўзгартирган ҳолда, "Футболни Хитойга бориб бўлса ҳам ўйна" деб қоламиз...


Биз Twitterда