"Навбаҳор" нинг 45 кунлик, 6 ўйиндан иборат мағлубиятсиз, 4 баҳслик эса қуруқ сериясига "Пахтакор" барҳам берди!

Article
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бу мавсумни кўтаринки руҳда давом эттирмоқда. Албатта бунда жамоа раҳбарияти томонидан мавсумлар оралиғида амалга оширилган ишлар ўз самараси бераётгани кўриниб турибди.
Хусусан вилоят ҳокимлиги, шахсан ҳоким Хайрулло Бозоровнинг эътибори туфайли молиявий жиҳатдан тўкис таъминотга эга бўлаётган наманганлик футболчилар, ғамхўрликларга лаббай дея жавоб бериб, юқори савияда ўйин намойиш этишмоқда эди.
Сўнгги бор “Навбаҳор” 10 март куни сафарда “Қизилқум”га имкониятни бой берганди.  45 кундан буён, Илҳом Мўминжонов шогирдларини курагини ерга теккизадиган жамоа топилмаётганди. Бу билан жамоа ўз рекордларини янгилаб келаётганди.
Афсуски, бугун “Пахтакор” наманганликларнинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди. Тошкентда кечган учрашувнинг сўнгги дақиқаларидаги автогол “Навбаҳор”ни кучли учликдан тушириб юборди.
"Пахтакор" - "Навбаҳор" - 1:0 (0:0).
гол: Комилов 88-авт.
Тошкент сафари олдидан жамоа олдига мағлубиятсиз серияни сақлаб қолиш, ғалаба ёки камида дуранг ўйнаш вазифаси қўйилганди. Лекин бу вазифани уддасидан чиқилмади. Бунга албатта ушбу беллашувдан бир неча кун олдин "Пахтакор" раҳбариятида рўй берган ўзгаришлар ҳам жиддий таъсир ўтказгани табиий. Энди "Навбаҳор" навбатдаги иккита ўйинда очко йўқотмаслиги лозим. Клубнинг асосий вазифаси шу! Чунки жамоага биринчи даврани камида кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган. Бунинг учун эса қолган ўйинларни очкосиз ниҳояламаслик лозим.

Биз Twitterда