Наманганлик Шерали Мамажонов Бенавидезга қарши рингга!

Article
Эртага Лос-Анжелесдаги муҳташам MGM Grand Garden Arena саройида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади. Профессионал бокс дунёсида “Шаҳзода” (Prince) номи билан донг таратган наманганлик боксчи Шерали Мамажонов 61 кг вазнда навбатдаги жангини америкалик Дэвид Бенавидезга қарши ўтказади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
1987 йилда туғилган Шерали Мамажонов 2009 йилдан бугунга қадар профессионал боксда 15 та жанг ўтказиб, шулардан 14 тасида зафар қучган, еттита жангда рақибини нокаут билан мағлуб этган. Шерали жаҳон рейтингида 200-ўринда бормоқда .
“Қизил байроқ” лақабли Девид Бенавидез 1996 йилда Аризона штатида туғилган бўлиб, профессионал боксда илк дебют учрашувини 2013 йилда ўтказган. Ҳозиргача ўтказган барча 16 та учрашувида ғалаба қозонган, шундан 15 тасида нокаут билан ютуққа эришган. Бенавидез жаҳон рейтингида 33-ўринда.
Ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

Биз Twitterда