"Милан"да янги давр бошланмоқда

Жаҳоннинг машҳур клубларидан бири ҳисобланган “Милан”да янги давр бошланмоқда. Раҳбариятдаги ўзгаришлар, унда янги хўжайинларни пайдо бўлиши миланликларни янги чўққиларга олиб чиқиши кутилмоқда. Чунки, ёзги трансферлар чоғида жамоа таркибини кучайтириш учун 130 миллион евро маблағ ишлатиш имкониятига эга бўлади.
Хитойнинг Sino-Europe консорциуми жамоанинг хариди бўйича “Милан” хўжайини Сильвио Берлускони билан ўтказилаётган музокараларни 3 мартга қадар якунлашни режалаштирган.
Хитойлик инвесторлар жамоага трансфер бозорида астойдил ишлаш учун имконият туҳфа этишни режалаштиришмоқда. Аввалига улар 100 млн. евро ажратишни мақсад қилишганди. Лекин аввалги раҳбарият даврида амалга оширилган савдолар чоғида “Милан” 70 миллион қарз бўлиб қолган. Шу сабабли клуб трансфер сиёсати учун 200 миллион евро ажратилиши кўзда тутилмоқда. Унинг юқорида қайд этилган 70 миллиони қарзларни ёпишга кетса, қолган 130 миллион билан бемамол таркибни кучайтириб олса бўлади.
Бундан ташқари, “Милан” Карлос Баккани сотган тақдирда, колумбиялик футболчи савдосидан тушган пулнинг ҳаммаси янги ўйинчиларни сотиб олиш учун ишлатилади

Биз Twitterда