Криштиану Роналду 2016 йилнинг энг энг яхши футболчи бўлди ва "Олтин тўп"ни қўлга киритди!

Цюрихда ФИФА томонидан 2016 йил дунё футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросим бўлиб ўтди. Кутилганидек, 2016 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида “Реал” ва Португалия терма жамоаси ўйинчиси Криштиану Роналду топилди.

“Энг яхши аёл футболчи” унвони АҚШ аёллар терма жамоаси ўйинчиси Карли Ллойдга насиб этди.

“Йилнинг энг чиройли голи” муаллифи сифатида Малайзия чемпионатида тўп сурувчи Моҳд Фоиз Субри эътироф этилди. Бу футболчининг ўзига ҳам кутилмаган сюрприз бўлди чоғи, мукофотни олиш чоғида анча каловланиб қолди.

“Энг яхши мураббий”, албаттаки “Лестер” билан Англия чемпионатида ғолиб бўлган Клаудио Раньери бўлди.

“Энг яхши аёллар мураббийи” номинациясида Германия терма жамоаси билан Рио-2016 ғолибига айланган Сильвия Найд биринчи бўлди.

Колумбиянинг “Атлетико Насьональ” жамоаси 2016 йилги “Ҳалол ўйин” совринини қўлга киритишди.

Дортмунднинг “Боруссия” ҳамда Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси мухлислари 2016 йилнинг энг яхши мухлислари сифатида мукофотланишди.

2016 йилнинг рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди: Нойер, Дани Алвес, Пике, Рамос, Марсело, Модрич, Кроос, Иньеста, Месси, Суарес, Роналду.


Биз Twitterда