Истанбулда Ўзбек кураши бўйича XI жаҳон чемпионати бошланмоқда

Foto: http://www.fanatik.com.tr
 
Ўзбек кураши бўйича мазкур нуфузли мусобақа Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) ташаббуси билан, Туркия кураш федерацияси ва Истанбулнинг Бахчелиэвлер тумани ҳокимияти томонидан ташкил этилмоқда. Беллашувлар Hasan Doğan спорт мажмуасида ўтказилади.
30 ноябрь куни Истанбулдаги “Pullman Otel”да Туркия ҳамда хориж давлатларининг оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Халқаро кураш ассоциациясининг асосчи раиси Комил Юсупов, Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон (Кувайт), Истанбул вилоят спорт ва ёшлар бошқармаси бошлиғи Жемил Боз, Бахчелиэвлер тумани ҳокими Осман Девелиоглу ва “Bahçelievler Belediyesi” спорт клуби президенти Юсуф Йилдирим қатнашди. 
Анжуманда жаҳон биринчилигини юқори савияда ўтказиш учун барча зарур ишлар амалга оширилганлиги маълум қилинди.
Жаҳон чемпионатида Осиё, Африка, Европа ва Америка қитъаларининг 43 давлатидан келган 480 полвон бош соврин учун кураш олиб боради.
Мусобақада 15 та вазн (эркаклар 7, аёллар 8) тоифасида ғолиблар аниқланади.
 
Мусобақа кун тартиби:
 
2 ДЕКАБРЬ, ШАНБА
10.00-17.00  Беллашувлар (Эркаклар - 60 кг, 66 кг, 73 кг, Аёллар - 48 кг, 52 кг, 57 кг, 63 кг)
17.00-18.00  Очилиш маросими
18.00-20.00  Ярим финаллар, финаллар ва тақдирлаш маросими
 
3 ДЕКАБРЬ, ЯКШАНБА
10.00-17.00  Беллашувлар (Эркаклар - 81 кг, 90 кг, 100 кг, +100 кг. Аёллар - 70 кг, 78 кг ,87 кг, +87 кг)
17.00-20.00  Ярим финаллар, финаллар ва тақдирлаш маросими
20.00             Жаҳон чемпионати Ёпилиш маросими 

Биз Twitterда