Хаби Алонсо миллий чемпионатлардаги 500-ўйинини ўтказди

“Бавария” таянч ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо миллий чемпионатлардаги 500-ўйинини ўтказди.
Бу юбилей учрашув мюнхенликларнинг Германия бундеслигаси 21-тури доирасида “Герта”га қарши ўтказган баҳсига тўғри келди. 1:1 ҳисобида якунланган беллашувнинг 61-дақиқасида Хаби Алонсо Жошуа Киммихнинг ўрнига майдонга тушди.
Gracenote Live маълумотига кўра, 35 ёшли испан футболчиси ҳозирга қадар “Эйбар” сафида - 12, “Реал Сосьедад”да – 114, “Ливерпуль” либосида - 143, “Реал” учун - 158 ва “Бавария” таркибида 71 ўйинда майдонга тушган.

Биз Twitterда