Гонгконгда дзюдо бўйича Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистон терма жамоасида 3 та бронза

ФОТО: https://www.facebook.com/fawaz.alenezi.399?hc_ref=SEARCH&fref=nf
 
26-28 май кунлари Гонгконгда, Чёнкуанъоудаги Hong Kong Velodrome спорт саройида дзюдо бўйича 27-Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган чемпионатда жами 14 та медаллар шодаси учун кураш борди. (Эркаклар ҳамда аёллар мусобақасида 7 тадан вазнда).
60 кг вазнда Муҳриддин Тиловов, 90 кг да Муҳаммадкарим Хуррамов ҳамда 100 кг да Шерали Жўраев терма жамоамиз учун бронза медалларни қўлга киритишди. Аёлларимиз орасида шоҳсупага кўтарилиш ҳеч бир спортчимизга насиб этмади.
Умумжамоавий ҳисобда 3 та бронза билан Ўзбекистон терма жамоаси 8-ўринни эгаллади. Саккиз олтинга эга бўлган Япония биринчи, 3 олтин билан, лекин умумий ҳисобда энг кўп – 14 та медал соҳиби бўлган Жанубий Корея иккинчи, 1 олтин, 3 кумуш ва 5 бронза билан Муғулистон учинчи поғонадан ўрин олишди.

Биз Twitterда