Футболчилар "Милан"дан "Спартак"ка ўтмоқда...

Article

Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчиси Луис Адриано Москванинг “Спартак” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда  италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг порталида хабар берилди.

Яқин кунлар ичида 29 ёшлик бразилиялик ҳужумчи тиббий кўрикдан ўтади. Шартнома муддати 3,5 йилга тузилган бўлиб, футболчининг йиллик маоши 5 миллион еврони ташкил қилади.

2015 йилдан бери “Милан” сафида тўп сураётган Адриано бу йилги мавсумда жами 7 марта майдонга тушди.


Биз Twitterда