Футбол тарихида биринчи марта: ҳакам видеотакрордан сўнг пенальти белгилади

Article

Бугун дунё футболи ўзига хос янгиликка гувоҳ бўлди: ФИФА томонидан ўтказилаётган расмий ўйинда биринчи марта ҳакам видеотакрорга кўра қарор қабул қилди деб хабар қилди Спорт-экспресс нашри.

 Бу воқеа Японияда бўлиб ўтаётган Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ярим финалида, маҳаллий "Касима Антлерс" ва Колумбиянинг "Атлетико Насиональ" ўртасидаги учрашувда содир бўлди. Ўйин ҳаками венгриялик Виктор Кошшои 27-дақиқада бўлиб ўтган муҳокамали ҳолатни эътиборсиз қолдирди, бироқ орадан икки дақиқа ўтгач бу ҳолатни қайта мониторлардан томоша қилди ва меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Ўзларига берилган имкониятлардан унумли фойдаланган японияликлар якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ҳакамлар томонидан видеотакрорлардан фойдаланиш тажрибаси давом эттирилади. Лекин шу билан бирга, ўйинчилар ёки мураббийлар ҳакамдан видеода муаммоли ҳолатларни такрор кўришини талаб эта олишмайди.


Биз Twitterда