Душанбеда ўзбек-тожик бокс кечаси бўлиб ўтади

photo: https://www.news.tj
 
29 июль куни Тожикистон пойтахти Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон боксчилари иштирокида катта бокс шоу дастури бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Tajikistan хабар қилади.
Душанбедаги Амфитеатрда бўлиб ўтадиган беллашувда Тожикистон ўзининг энг кучли боксчилари билан иштирок этади.
Демак, дастур доирасида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:
Шерали Мамадалиев (Тожикистон) – Мақсуд Джумаев (Ўзбекистон), рейтинг жанги, ярим ўрта вазн (66,678 кг), 8 раундли; Бахтиёр Мирзомуҳаммад (Тожикистон) – Алишер Хабибуллаев (Ўзбекистон), рейтинг жанги, ўрта вазн (72,5 кг), 6 раундли; Асрор Воҳидов (Тожикистон) – Ҳумоюн Рустамов (Ўзбекистон), рейтинг жанги, ярим енгил вазн (55,338 кг), 6 раундли.

Биз Twitterда