Дарио Срна Луис Энрикедан СМС олди: "Барселонага ўт, афсус қилмайсан"

Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике Украинанинг “Шахтёр” жамоасида тўп сураётган хорватиялик футболчи Дарио Срнага “Барселонага ўт, афсус қилмайсан” деган СМС хабар жўнатди. Хорват юлдузни анчадан бери ўз жамоаси сафига қўшишни орзу қилиб юрган “Барселона” устози, охири ўзи аралашмаса бошқарув бу ишни ҳал эта олмаслигини тушуниб етган кўринади.

Срнанинг Испания гранди сафига қўшилишга унча иштиёқи йўқлигининг сабаби шундаки, унга Барселонада таклиф этилаётган маош Донецкдагидан анча оз. Бунинг устига, Испанияда даромад солиғи ставкаси Украинадагидан анча юқори.

34 ёшлик Дарио Срнага инглиз Премьер-лигаси қатор клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Биз Twitterда