Бранислав Иванович "Челси"дан "Зенит"га ўтди

Article
Тўққиз йил давомида Лондоннинг "Челси" клуби шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали ҳимоячи Бранислав Иванович фаолиятини яна Россияда давом эттиради, деб хабар беради ТАСС.
Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси сербиялик футболчи билан икки ярим йиллик шартнома имзолади. Россия чемпионати 32 ёшли чарм тўп устаси учун бегона эмас. Чунки у Лондонга боргунга қадар 2006-2008 йилларда Москванинг "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 
Англиядаги фаолияти давомида Иванович икки бор чемпион, уч марта кубок соҳиби бўлди. Англия суперкубогига эга чиқди. Бундан ташқари у "аристократлар" билан Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси бош совринларини кўлга киритди.
Давом этаётган мавсумда у лондонликлар сафида 13 ўйинда майдонга тушганди. 

Биз Twitterда