«Барселона» Иньестани ушлаб қолиши мушкул

Article

«Барселона» жамоа ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста билан шартномани узайтирмоқчи. Лекин бу борада маълум муаммоларга дуч келиши мумкин, деб хабар қилди football.ua сайти.

Иньестанинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2017 йил 30 июнида ўз ниҳоясига етади.

“AS” нашри хабар беришича, “Барселона” ҳам, Иньеста ҳам янги меҳнат шартномаси тузиш ниятида. Унга кўра футболчи “кўк-анорранглилар” сафида яна бир неча масум ҳаракат қилади.

Лекин, маълумотларга кўра клуб раҳбарияти маош ажратмаларининг кўпайиб кетаётганидан хавотирга тушмоқда.

Ҳозирча томонлар музокарани бошлашганича йўқ. Аммо, “Барселона” директорлар кенгаши ва клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу айнан пул масаласида муаммолар юзага келишини тушуниб турибди.

“Барселона” яқинда Луис Суарес ва Неймарлар маошини кўтарган ҳолда улар билан янги шартнома имзолади Энди навбат “Барселона” янада кўпроқ пул тўлаши лозим бўлган Иньеста ва Лео Мессига келди.

Клуб манбалари маълумотига кўра, жамоадаги иқтисодий вазият назорат остида, лекин шу билан бир вақтнинг ўзида Иньеста билан шартномани узайтириш кўпчилик ўйлагандек осон жараён эмас. 

Биз Twitterда