"Барса"нинг ғалаба голидан сўнг йиғлаган испан шарҳловчиси қаҳрамонга айланди!

Article
“Барселона”нинг ПСЖ дарвозасига киритган ғалаба голидан сўнг йиғлаб юборган испаниялик шарҳловчи интернет тармоғининг асосий қаҳарамонига айланди. Унинг қалбларни ларзага келтирувчи реакциясини Facebookда 350 мингдан ортиқ фойдаланувчи кўриб улгурди. Бир суткага етмаган вақт давомида тармоқ юлдузига айланган комментаторга ҳозирданоқ янги иш таклифлари тушмоқда.
Шунингдек, “Ноу Камп”даги ўйинни тўғридан-тўғри эфир орқали биргаликда кузатган Англия терма жамоаси собиқ футболчилари - Гари Линекер, Рио Фердинанд, Майкл Оуэн ва Стивен Жеррардлар ҳам ҳодисаларга ўз муносабатларини билдириб туришди. Инглиз футболи юлдузлари Серхи Роберто томонидан киритилган голни ўта шодон кайфиятда кутиб олишди.
Линекер ушбу учрашувни “барча даврларнинг буюк ўйини” деб атади.
 
 

Биз Twitterда