Бабаян Неймарни Ўзбекистон терма жамоасига чақирди!

Article
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида 21–24 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар қилди.
Самвел Бабаян шогирдлари йиғин доирасида 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23 январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади. 
Терма жамоа бош мураббийи БААдаги йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.
Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Муроджон Зуҳуров (“Бунёдкор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”).
Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Александр Мерзляков (“Бухоро”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”).
Ярим ҳимоячилар: Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қуттибоев (“Бухоро”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”).
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”), Шоҳруз Норхонов (“Обод”), Игорь Сергеев (“Пахтакор”).
Терма жамоага жалб қилинган футболчилар орасида "Обод" жамоаси ҳужумчиси, "Неймар" лақабли Шоҳруз Норхоновнинг борлиги ишқибозларнинг эътиборини тортди. 
“Насаф” жамоаси ОЧЛ–2017 ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубига қарши 31 январь куни баҳс олиб бориши ва унга тайёргарлик кўриши сабабли қаршиликлар таркибидан йиғинга футболчилар жалб этилмади.
Бўлажак йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар БААдаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.

Биз Twitterда