Англия терма жамоаси сардори ЕЧ-2020 саралаш босқичининг тўпурари бўлди

Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн ЕЧ-2020 саралаш босқичининг энг яхши тўпурари бўлди. Инглиз ҳужумчиси рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол этди.
 
 
Иккинчи ва учинчи ўринлар исроиллик Эран Захави ва португалиялик Криштиану Роналдуларга насиб этди. Уларнинг ҳар иккиси ҳисобида 11 тадан гол мавжуд.

Биз Twitterда