Анчелотти ниҳоят енгил тин олди: Рибери майдонга қайтмоқда!

“Бавария” ярим ҳимоячиси Франк Рибери машғулотларга киришди. Жамоанинг асосий таркибида ҳордиқ чиқараётган пайтда, француз футболчиси майдонга қайтиш устида жиддий иш олиб борди.
Жамоа етакчиси дриблинглар, турли финтлар ва тезлик юкламалари устида ишлади. Жамоа расмий сайти маълумотларига кўра, Рибери яқин кунлар ичида умумий гуруҳда машғулотларга киришади.
Эслатиб ўтамиз, Франк Рибери сўнгги марта бундан деярли бир ой бурун Германия бундеслигаси 18-тури доирасида "Вердер"га қарши ўтказилган учрашувда майдонга тушганди.
Жамоада Риберининг ўрни жуда билинаётганди. Шу боис бош мураббий Карло Анчелотти бу янгиликдан сўнг енгил тин олди. Чунки Рибери каби футболчилар бир ўзи майдонда жуда катта ишни амалга ошира олади. У “Гамбург”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Биз Twitterда