UZBEK TIGERS ТОШКЕНТДА 27 КУН ИЧИДА ҚАТОРАСИГА УЧ УЧРАШУВ ЎТКАЗАДИ!

 
Бутунжаҳон бокс серияси 2017 йил мавсумидаги биринчи ўйинда сафарда хитойлик боксчилардан мағлубиятга учраган Uzbek Tigers жамоамиз навбатдаги учрашувини 18 февраль куни Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида Astana Arlans жамоасига қарши ўтказади.
Шундан кейин ҳақиқий бокс ойлиги бошланади Ўзбекистонда! 4 март куни Россиянинг Patriot Boxing Team, 18 мартда China Dragons, 1 апрелда эса Astana Arlans жамоаларига қарши “Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида рингга чиқамиз.
Хитойдаги ўйиндан сўнг керакли хулоса чиқарган холда, ҳамда зални тўлдириб ўтирадиган ўзбек бокс ишқибозларига ҳақиқий бокс байрами туҳфа этиш учун терма жамоамиз мураббийлари Тошкент рингига Муроджон Аҳмадалиев, Шахрам Гиясов, Бектемир Меликузиев, Баходир Жалолов ва қолган “оғир артиллериячиларимиз”ни ташласа, уч учрашувни қамраган 27 кун ичида бутун Ўзбекистон бокс билан яшайди, нафас олади.

Биз Twitterда