Nike спорт ҳижобларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Nike корпорацияси 2018 йил бошидан эътиборан ислом динига эътиқод қилувчи спортчи қиз ва аёлллар учун ҳижоб сотишни бошлайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Шундай қилиб, Nike мусулмонларнинг спорт мусобақаларида иштироклари чоғида фойдаланадиган бош кийимини ишлаб чиқарувчи илк йирик компанияга айланади. Бош кийими, эластик матодан тикилган бўлиб, Pro Hijab деб номланади. У спортчилар бир қатор қулайликлар яратади. Сўнгги пайтларда ҳижобга қарши бутун Европа бўйлаб турли акциялар ўтказалаётган бўлсада, барибир бу мусулмон маданиятининг рамзларидан биридир. Бунга Nike томонидан ҳурмат-эътибор қаратилаётгани барчани хурсанд қилади.


 

Биз Twitterда