2018 йилги Жаҳон чемпионати бошланишига 500 кун қолди

Article
Футбол бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатига 2018 йил 14 июнда старт берилади. Бугун Россияда ўтказиладиган мундиалга роппа-роса 500 кун қолди.
14 июндан 15 июлгача давом этадиган мусобақа ўйинларини 11 шаҳарнинг 12 ўйингоҳи қабул қилади. Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Нижний Новгород, Саранск, Калининград, Волгоград, Екатеринбург, Самара, Сочи ва Ростов шаҳарларида тайёргарлик ниҳоясига етказилмоқда, деб ёзади ТАСС.
- Умумий олганда, биз ЖЧ-2018 меҳмонларини қабул қилишга тайёрмиз. Барча ишлар кўнгилдагидек кетмоқда, барча талабларни бажаряпмиз. Ҳукумат томонидан имзоланган махсус фармойиш билан мусобақа давомида меҳмонхоналардаги нархларни назорат қила оламиз, - деди ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокин, - Жаҳон чемпионати учун махсус иншоот қурилмаяпти. Барпо этилаётган барча объектлар шаҳар ва унинг аҳолиси учун кейинчалик ҳам хизмат қилади. Мусобақадан сўнг бўшаб қолиб, талаб бўлмайдиган иншоотлар қуришни олдини олиш мақсадида ФИФАнинг меҳмонхоналар бўйича талабларини қисқартиришга муваффақ бўлдик.

Биз Twitterда