Жаҳонгир Абдумўминов энди Индонезия чемпиони таркибида тўп суради

 
ЖАКАРТА / VodiyMedia / – Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов Индонезия чемпиони ва мамлакатнинг энг футбол таниқли клуби “Персия Жакарта” клуби билан шартнома имзолади.
Ўтган мавсумнинг биринчи қисмини "Сўғдиёна"да ўтказган ва кейинчалик Тожикистон пойтахти Душанбенинг "Истиқлол" клубида тўп сурган 25 ёшли ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов, Индонезия чемпиони билан бир йиллик шартномага имзо чекди. У клубда Осиёлик легионер учун ажратилган квота асосида тўп суради.
 
 
 “11 карра Индонезия чемпиони бўлган жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман. Биринчи ўйинга тушишимни сабрсизлик билан кутяпман. Ўн минглаб томошабинга эга жамоада майдонга тушиш футболчига илҳом бахш этади” деб, ўз илк таассуротларини ўртоқлашди Жаҳонгир Абдумўминов, “Келганимга оз муддат бўлган бўлсада, бу ерга ҳеч қандай муаммосиз мослашишга бошладим. Айниқса, таомлар борасида ҳеч бир муаммо йўқ. Индонезия ошхонаси жуда хилма хил ва мазали таомларга бой, айниқса гурунчли таомлар керагидан ортиқ.”
Муборак футболи тарбияланувчиси Жаҳонгир Абдумўминов, “Персия Жакарта” сафида сўнгги икки йилда ажойиб футбол намойиш этган непаллик юлдуз ярим ҳимоячи Раҳит Чанднинг ўрнини тўлдириши кутилмоқда.

Биз Twitterда